| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Пулларнинг қиммати улардаги сотиб олиш қуввати билан, яъни, инсоннинг уларга қанча товар ёки меҳнат сотиб олиши мумкинлигига қараб ўлчанади. Шунга кўра, жамиятнинг товар ва меҳнат нархини белгилашини ифодаловчи нарса пул бўлиши учун сотиб олиш қувватига эга бўлиши яъни, одамлар у орқали товар ва меҳнатларга эриша олишлари шарт.
Аслида бу нарса пул бўлиши учун алоҳида бир ички қувватга эга бўлиши ёки таяниши, бошқачароқ қилиб айтганда, унинг ўзи одамларнинг наздида эътиборли қиммат соҳиби бўлиши лозим. Лекин давлатларнинг пул ишлаб чиқариш воқеи бундай эмас. Айрим давлатларда пул алоҳида бир ички қувватга эга бўлса ёки суянса, айримларида бир нарса пул, деб қабул қилинади-да, унга сотиб олиш қуввати берилади. Давлатлар пул чиқаришда ё олтин-кумуш низомига ёки мажбурий қоғоз пул низомига асосланадилар. Олтин-кумуш низомига асосланган давлатлар пул чиқаришда икки услубни қўллайдилар: Биринчиси, маъдан услубидир. Якка маъдан услуби бўладими, икки маъдан услуби бўладими фарқи йўқ. Иккинчиси эса қоғоз пул услубидир. Турли хил товар ва пулларнинг нархларини ифодаловчи пул бирлигига асосланган ҳолда олтин ёки кумушларнинг ўзларини зарб қилиб, ҳар хил қийматдаги тангалар чиқариш маъдан услубидир. Давлат пуллари сифатида шу тангаларнинг ўзлари қўйилади. Олтин-кумуш низомига асосланган давлатлардаги қоғоз пул услуби олтин-кумушга алмашиниш қобилиятига эга бўлган қоғоз пулни қўллашдир. Бунинг икки йўли бор: Биринчиси, пул ёки қуйма шаклдаги олтин-кумушдан вакил қилинган, маълум бир жойга омонат қўйилган, маъданий баҳоси ўзида кўрсатилган нарх билан баробар бўлиб, талаб қилинган пайтда алмашилаверадиган қоғоз пулларни жорий қилиш. Улар ўринбосар қоғоз пуллар дейилади. Иккинчиси эса, шундай қоғоз пулларни жорий қилишдирки, уларни имзоловчилар қоғоз пул эгаларига муайян миқдордаги маъданий пул бериш мажбуриятини оладилар. Бу қоғоз пуллар олтин-кумушдан вакил қилинмайдилар. Уларнинг маъданий баҳоси ўзларида кўрсатилган баҳоси билан баробар бўлмайди. Уларни чиқарган банк ёки давлат ўзларида кўрсатилган қийматларига нисбатан озроқ миқдорда олтин-кумуш захирасига эга бўлади. бу захира улардаги қимматнинг 3/4и 2/3си 1/3 1/4 ёки маълум фоизи бўлиши мумкин. масалан, банк ёки давлат икки юз миллион динорлик олтин-
119-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|